21 Ноябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +7,3 °C

Мамлакатимизда
23 Окт  2019 478

Қаршидаги институтнинг 105 нафар талабаси нима учун курсдан қолдирилган?

Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтининг бир гуруҳ талабалари 2018/2019 ўқув йилининг иккинчи семестрда белгиланган фанларни ўзлаштиролмагач, курсдан қолдирилган. Бундан норози талабалар “Адолат бўлсин” (!) номли телеграм канали очиб, кафедра мудири З.Суннатов ёзги семестрда бўлган имтиҳон натижаларини адолатсиз баҳолаган ва шахсий адовати туфайли 160 нафар талабани ноҳақ курсдан қолдирди, дея шикоят қилишган.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг маълум қилишича, институтдаги 6 та факультетдан 5 тасида талабаларни курсдан қолдириш бўйича буйруқ чиқарилган. Фақат мурожаатда ёзилганидек, 160 нафар эмас, балки 105 нафар талаба фанларни ўзлаштира олмагани (академик қарздор бўлгани) учун институт ректори буйруғи билан курсдан қолдирилган.

Талабалар холислигига шубҳа қилган З.Суннатов мудирлигидаги “Фойдали қазилма конлар геологияси ва қидирув разведкаси” кафедраси томонидан 42 нафар талаба ўқитувчининг уларга нисбатан шахсий адовати туфайли эмас, аксинча Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан тасдиқланган низом талабларига кўра курсдан қолдирилган.

Институт маъмурияти академик қарздорлиги бор талабаларга фанларни ўзлаштириши ва ўқишни давом эттиришлари учун тўрт маротаба (!) имконият берган, уларнинг ота-оналарини огоҳлантирган, имтиҳонларни қайта топширишлари учун зарур шароит яратган. Афсуски, талабалар берилган имкониятни суистеъмол қилишган.

Институт ректори норози талабалар ва уларнинг ота-оналари билан учрашган. Курсдан қолдирилганлар орасида фанга алоқадор саволларга жавоб бериш у ёқда турсин, ҳаттоки ўзи таҳсил олаётган таълим йўналиши ёки фаннинг номини тўлиқ айтиб беролмайдиган талабалар ҳам бўлган.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech