25 Январь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +6 °C

Урбанизация
5 Дек  2019 1028

Қорасув каналининг ўзани ўзгартирилмоқда

Бугунги кунда Яшнобод туманидан оқиб ўтувчи Қорасув каналининг Бойсун кўчасидан Фарғона йўли кўчасигача бўлган 1,5 км қисмида ободонлаштириш ва сайилгоҳ ташкил этиш ишлари давом эттирилмоқда, деб хабар қилади Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.

Жумладан, канал ўзанининг ярим айлана шаклидаги 600 метр қисмини тўғри йўналишга ўзгартириш режалаштирилган бўлиб, бу орқали сув тошқини билан боғлиқ фавқулодда ҳолатлар ҳамда қирғоқ емирилиши оқибатида аҳолига етказилиши мумкин бўлган зарарларни олдини олиш, каналнинг санитар тозалигини таъминлаш ва унга хизмат кўрсатиш имконияти даражасини оширишга эришилади.

Шунга кўра, бугунги кунга қадар канал ўзанининг 280 метр қисми ўзгартирилди. Шунингдек, каналга туташ ҳудудда ёмғир сувларини олиб чиқиб кетишга мўлжалланган L-40 ўлчамли 200 метр узунликдаги ирригация лотоги ўрнатилди ҳамда 800 метр масофага ёритиш учун бетон устунлар (парапет) ўрнатиш ишлари олиб борилди.

Ҳозирда каналнинг 120 метр ярим айлана бўлиб ўтувчи қисми ўзанини бошқа йўналиш бўйича ўзгартириш учун янги ўзан қазиш ҳамда канал ўзанини бетонлашга тайёрлаш ишлари олиб борилмоқда.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech