21 Ноябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +6,7 °C

Энергетика
23 Окт  2019 779

Андижондаги корхонада 402 млн. сўмлик электр энергияси ноқонуний ишлатилган

Амалга оширилаётган тарғибот ва ташвиқотлар, кўплаб огоҳлантиришлар ҳамда белгиланган тартибда чоралар кўрилганига қарамай, “Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари”га риоя қилмаслик ҳолатлари давом этмоқда.

“Ўзэнергоинспекция” ходимлари томонидан Мажбурий ижро бюроси ходимлари билан биргаликда ўтказилган тадбир давомида айрим тадбиркорларнинг “уддабурон”лик сирлари фош бўлиб қолди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар қилади.

Андижон вилояти Жалақудуқ туманидаги тошларни қайта ишловчи “Gold Road-2019” МЧЖ га  қарашли цех Хўжаобод ТЭТК тасарруфидаги  тармоққа ўзбошимчалик билан уланиб, ноқонуний фаолият кўрсатиб келганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан ўрнатилган тартибда далолатнома расмийлаштирилиб, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан тасдиқланган “Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари”га асосан 402 476 281 сўм ҳисобга олинмаган электр энергияси миқдори ҳисобланди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech