21 Ноябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +6,7 °C

Энергетика
24 Окт  2019 633

Андижонда 12 млрд. сўмдан зиёд нефть ҳомашёси талон тарож қилинган

Андижон вилоят Прокуратураси томонидан “Андижоннефть” акциядорлик жамияти фаолияти юзасидан қўзғатилган жиноят иши доирасида “Ўзнефтгазинспекция” мутахассислари томонидан текшириш ўтказилди ва қиймати 12 млрд. 825,9 млн сўмлик 15 287 тонна манбаалар аниқланди, деб хабар қилади “Ўзнефтгазинспекция матбуот хизмати.

“Андижоннефть” АЖда бошқарув раиси Б.Нарматов раҳбарлик қилган, фақатгина 2019 йил июнь ойидан сентябрь ойигача бўлган фаолият даврида, нефтни асоссиз ҳисобдан чиқариш, қўшиб ёзиш, ҳисобот ҳужжатларида ва хатловда камомадлар ҳамда ортиқчаликлар 1 356,8 тоннани ташкил этган. 

Текширув якунида расмийлаштирилган ҳужжатлар Андижон вилоят Прокуратурасига топширилган ва айни пайтда тергов ишлари олиб борилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech