18 Октябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +9,8 °C

Воқеа-ҳодисалар
9 Окт  2019 285

АҚШда тўққиз яшар болакай беш кишини ўлдирганликда айбланди

«Иллинойс штатида истиқомат қилувчи тўққиз ёшли болакай беш кишини ўлдирганликда, икки марта ўт қўйиш ва ўта оғир оқибатларга олиб келган яна битта ёқиб юборишда айбланмоқда», дейди «Peoria Journal Star» журналига берган интервьюсида штат прокурори Грег Мингер.

РАА «Новости»нинг ушбу нашр маълумотига таяниб келтиришича, болакай жорий йилнинг 6 апрелида кўчма уйга ўт қўйиб юборган. Бунинг натижасида беш киши ҳалок бўлган, улардан уч нафари болалар. Иккитаси омон қолган. Ёнғин оқшомги 23:00 бошланган ва ўт ўчирувчилар етиб келганга қадар уй тўлалигича аланга ичида қолган.

Мингернинг айтишича, тўққиз яшар болакайга бундай оғир айбловни қўйиш қарорига келиш осон бўлмаган. «Жуда ёш болакайнинг ўта жиддий ва энг оғир жиноятда айбланаётгани – бу фожиа», дейди у.

Агар болакайни суд қилишса, у беш йиллик синов муддатига ҳукм қилиниши мумкин.

«Болакайнинг ёшини инобатга олган ҳолда синов муддати, бу ягона ҳукм бўлади», дейди прокурор.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech