21 Ноябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +5,4 °C

Ташвишли хабар
27 Сен  2019 972

Бекободда боғча болалари овқатдан заҳарланди(ми?)

Бугун эрталаб соат 8:55 дан 13:40 гача Тошкент вилояти Бекобод шаҳар тиббиёт бирлашмасининг юқумли касалликлар бўлимига ҳолсизлик, тана ҳароратининг кўтарилиши, қоринда оғриқ, кўнгил айниши, қайт қилиш, ич кетиш белгилари билан 15 нафар боғча ёшидаги болалар олиб келинган, деб хабар қилади соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Улар зудлик билан мутахассис шифокор кўригидан ўтказилиб, “ўткир диарея” ташхисига гумон қилиниб шифохонага ётқизилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги мазкур ҳолат юзасидан ўрганиш ишларини олиб борди ва қуйидагиларни аниқлади.

Маълум бўлишича, мурожаат қилувчилар Бекобод шаҳар 15-мактабгача таълим муассасасининг тарбияланувчилари ҳисобланади. 

Айни пайтда шифохонанинг малакали мутахассислари томонидан беморлардан умумий лабаратор таҳлил намуналари олиниб, туман ДСЭНМга юборилган.

Барча беморлар шифокорлар томонидан чуқур тиббий кўрикдан ўтказилиб, керакли тавсиялар берилган. Беморларни даволаш ишлари қатъий назоратга олиниб, етарли даражада дори-дармонлар билан таъминланган.

Кўрилган тезкор чоралар натижасида болаларнинг умумий аҳволи яхшиланди, шифокорлар даволаш ишларини олиб бормоқда.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech