15 Декабрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +2,9 °C

Спорт
21 Ноя  2019 506

Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги декабрда ва у чемпионлик камари учун

Профессионал бокснинг супер ўрта вазн тоифаси вакили Бектемир Мелиқўзиев декабрь ойида ўзининг навбатдаги жангини ўтказади, деб хабар тарқатди GoSport.uz интернет-нашри.

Унга кўра, Мелиқўзиев тўртинчи жанги 13 декабрь куни ўтказилиши режалаштирилмоқда. Унда боксчи WBA минтақавий чемпионлик камари учун рингга кўтарилади. Жанг Калифорнияда, Индио шаҳрида бўлиб ўтиши мўлжалланган. Ҳозирча унга ким рақиблик қилиши маълум эмас.

Олдинроқ, унга франциялик собиқ жаҳон чемпиони рақиблик қилиши хабар қилинганди. Аммо бу жанг ўтказилмайдиган бўлди. Энди у бошқа рақибга қарши жанг қилади.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги марта Мелиқўзиев 2 ноябрь куни рингга чиқиб, америкалик Клей Коллардни тўртинчи раундда техник нокаут эвазига мағлубиятга учратган.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech