22 Ноябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент 0 °C

Транспорт
7 Окт  2019 3630

Поезд чипталарини мобил илова ёрдамида сотиб олиш мумкин

«Uzrailway tickets» расмий мобил иловасининг янги версияси «O‘ztemiryo‘lyo‘lovchi» АЖ темир йўл чипталарини сотишнинг янги тизими асосида ишлаб чиқилган.

Унда бошқа қўшимча ишланмалардан ташқари, электрон чипталарни онлайн режимида қайтариш каби янгилик ҳам мавжуд. Агар сиз аллақачон шахсий маълумотларни киритиш орқали (Ф.И.Ш, паспорт серияси ва рақами) иловада рўйхатдан ўтган бўлсангиз,  кейинги сафар ушбу амалларни бажаришга ҳожат қолмайди. Тизим Сизни эслаб қолади ва автоматик равишда кейинги қадамларга ўтказади.

Мобил илова андроид платформасида ишлайди. Яқинда илова iOS қурилмалари учун ҳам ишлай бошлайди. Чипталарни UZCARD банк картаси орқали сотиб олиш мумкин. Шунингдек, халқаро тўлов тизимлари орқали чипталарни сотиб олиш имконияти ҳам ишлаб чиқилмоқда.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech