12 Ноябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +0,3 °C

Кейинги авлод
5 Окт  2019 2051

Ўзбек тили мавзусида иншолар танлови ўтказилади

“Давлат тили ҳақида”ги Қонун қабул қилинганининг 30 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида Президент қарори қабул қилинди.

 

Қарорга мувофиқ, жорий йилнинг октябрь ойида “Давлат тили ҳақида”ги Қонун қабул қилинганининг 30 йиллиги мамлакатимизда кенг нишонланади.

Қарор билан ушбу тадбирга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш бўйича ташкилий қўмита таркиби ва ўтказиладиган оммавий маънавий-маърифий чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

Ташкилий қўмитага тадбир ўтказилиши билан боғлиқ қатор вазифалар юклатилди.

Хусусан, умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида ўзбек тили мавзусида иншолар танлови ўтказилади. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар қилади.

Шунингдек, 21 октябрь куни Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги санъат саройларида Қонуни қабул қилинганининг 30 йиллигига бағишланган тантанали байрам тадбирларини ташкил этилади.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech