
Спорт
10
Окт 2019
618
Бугун Ўзбекистон Яман билан баҳс олиб боради
Хабарингиз бор бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2022 саралаши 2-босқич 3-тури доирасида “Пахтакор” стадионида Яман терма жамоасига қарши майдонга тушади.
Бугунги ўйинга терма жамоамиз янги бош мураббий Вадим Абрамов бошчилигида келади. Тарихга назар ташлайдиган бўлсак, Ўзбекистон Миллий терма жамоаси Яман билан шу вақтга қадар 4 марта тўқнаш келган ва 4 та ўйиннинг барчасида ғалаба биз томонда бўлган. Умид қиламизки бугун ҳам терма жамоамиз анъанани бузмаган ҳолда ишончли ғалабага эришади.
Учрашув тошкент вақти билан 17:00 да бошланади. Ўйин “Спорт” телеканали орқали тўғридан тўғри эфирга узатилиши режалаштирилган.