26 Февраль 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +14 °C

Хавфсизлик
4 Янв  2020 6103

Бухородаги йўл-транспорт ҳодисаси 2 кишининг ҳаётига зомин бўлди

2020 йил 2 январь куни тахминан соат 18:10 ларда 26 ёшли Ф.Н. бошқарувидаги «Cobalt» русумли автомашинасини Пешкў тумани «Жонгелди» МФЙ ҳудудидан ўтган 4Р-61-сонли автомобиль йўли бўйлаб А-380-сонли халқаро автомобиль йўли томон бошқариб келаётган вақтида бошқарувни йўқотиб, йўлнинг ўнг томонида тўхтаб турган ҳайдовчи 24 ёшли Д.Қ.нинг бошқарувидаги «Cobalt» русумли автомашинанинг орқа қисмига бориб уриши оқибатида йўл-транспорт ҳодисасини содир этган.

Натижада, ҳайдовчи Ф.Н. бошқарувидаги «Cobalt» автомашина йўловчилари 49 ёшли Ғ.О. ва 43 ёшли Д.Ж.(аёл)лар олган тан жароҳатлари оқибатида ҳодиса жойида вафот этган. Бундан ташқари, йўловчи 26 ёшли И.И. олган тан жароҳатлари билан Газли шаҳарчаси марказий шифохонасига ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Пешкў тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми «а» банди (одамлар ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дея хабар қилади Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech