15 Ноябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +12,8 °C

Мамлакатимизда
16 Окт  2019 352

Чирчиқ шаҳрига жаҳон банки делегацияси ташриф буюрди

Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан Чирчиқ шаҳридаги “Юбилейная” қозонхонасини Жаҳон банкидан ажратиладиган 16,2 млн. доллар кредит ҳисобига модернизация ва реконструкция қилиниши белгиланган.

Ушбу қарорни ижросини таъминлаш мақсадида 15 октябрь куни жаҳон банкининг делегация аъзолари Чирчиқ шаҳрига ташриф буюрди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилади.  

Ташриф чоғида 1-кичик ноҳияда жойлашган 13 та кўп қаватли уйларнинг ички иситиш тизимининг ҳолати билан яқиндан танишиб чиқдилар. Ташриф давомида Чирчиқ шаҳар ҳокимининг инвестиция ва ташқи савдо ишлари бўйича ўринбосари Б.Турғунбоев билан 1 босқичда амалга ошириладиган ишлар ҳамда тиклаш ва қурилиши монтаж ишлари бўйича қизғин муҳокама олиб борилди. Муҳокама натижасига кўра аҳолига қулайлик яратиш ва шаҳар иссиқлик манбаи самарадорлигини ошириш мақсадида иш режасини белгилаб олишга мувафақ бўлдилар.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech