21 Ноябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +5,4 °C

Воқеа-ҳодисалар
1 Ноя  2019 484

Деҳли аэропортида гексогенли халта топилди

Ҳиндистондаги Индира Ганди номидаги Деҳли халқаро аэропортида ҳаво кучлари хавфсизлиги идоралари томонидан кучли портловчи модда - гексоген тўлдирилган халта топилгандан сўнг хавфсизлик чоралари кучайтирилди, дея хабар беради РАА «Новости».

Маълумотга кўра, шубҳали юк эрта тонгда халқаро терминалдан чиқиш эшиги яқинида йўловчилардан бири томонидан топилган. Аэропорт қўриқлаш хизмати шундан сўнг терминал биносининг барча кириш-чиқиш эшикларини тўсиб қўйган, бу эса терминал ичидаги одамлар орасида ваҳима уйғотган.

Текшириш вақтида ҳаво портига киришлар ҳам тўсиб қўйилган. Кўп ўтмай, ҳодиса жойига сапёрлар ва кинологлар гуруҳи етиб келган ва дастлабки текширув натижасида халтада портловчи модда мавжудлигини аниқлашган. Халта зудликда лабораторияга юборилди ва батафсил таҳлил натижаси 24 соатдан сўнг тайёр бўлади.

Кузатув камераларидан олинган ёзувлар кучишлатар тизим вакилларига хавфли юк эгасини аниқлашга ҳозирча ёрдам бергани йўқ, аммо бу борада ишлар давом эттирилмоқда. Шу билан бирга Деҳли халқаро аэропортида хавфсизлик ва назорат чоралари террористик ҳужум эҳтимоли сабаб сезиларли даражада кучайтирилди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech