21 Ноябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +6,7 °C

Биласизми?
5 Сен  2019 963

«EasyJet» самолёти учувчиси ўрнини йўловчи эгаллади

Манчестердан Аликанте (Испания)га парвоз қилаётган Британиянинг «EasyJet» авиакомпаниясининг йўловчи самолёти ишга келмаган учувчини бортдаги йўловчи билан алмаштирди, дея хабар беради «Manchester Evening News» газетаси.

Хабар қилинишича, самолёт бир муддат аэропортда ушлаб қолинган. Учувчининг ишга келмаганини йўловчилар текширувдан ўтгандан сўнг билишган, дейилади РАА «Новости» хабарида.

Йўловчилар орасида оиласи билан таътилга кетаётган Майкл Брэдли ҳам бор эди. Захира рейсини бир неча соат кутишни истамаган Майкл авиакомпанияга учувчи вазифасини бажариши мумкин эканини маълум қилди.

Авиакомпания эса унга штурвалга ўтиришга розилик берди ва кейинчалик йўловчиларни манзилига ўз вақтида етказгани учун миннатдорлик ҳам билдиришди.

Авиакомпанияда эса Брэдлига ҳаво кемаси штурвалини ишониб топширишдан олдин қаттиқ текширишганини маълум қилишди.

«Бундай қарор ўрнатилган қоидаларга тўла мос келарди, чунки унинг қўлида паспорт ва учувчилик лицензияси бор эди. Биз учун хавфсизлик ҳаммасидан устун», дейди ЕasyJet вакили.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech