18 Октябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +9,8 °C

Мамлакатимизда
12 Окт  2019 345

Энди Тошкент шаҳрида ер сотиш аукцион орқали амалга оширилади

Хабарингиз бор, Президентимизнинг фармонига мувофиқ 2018 йилнинг августидан Тошкент шаҳрида тадбиркорларга эксперимент тариқасида тўғридан-тўғри музокаралар орқали ер бериш тартиби жорий қилинган эди.

 

2018 йилнинг августидан 2019 йилнинг августигача 1 йил давомида 775 та лойиҳа муҳокама қилиниб, ижобий хулоса олинди. 775 нафар тадбиркорга ер ажратиш бўйича қарор қабул қилинди. 2019 йилнинг август ойида эксперимент тугади ва октябрдан тадбиркорлик учун ер олиш аукцион орқали амалга ошириладиган бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилади.

Ҳозир бу борада ташкилий ишлар олиб борилмоқда. Бу янги тажриба бўлиб, бундай амалиёт аввал қўлланилмаган. Тошкент шаҳридаги ерлар очиқ аукционга қўйилади. Тадбиркорлик қиламан, ер керак деган тадбиркор ҳокимиятга, ягона дарчага ва бошқа ташкилотларга боришининг ҳожати йўқ. Эндиликда уйида ўтирган жойида e.ijro auksion.uz порталига кириб, рўйхатдан ўтиб, ер олиш имконияти мавжуд. Аукционда ер сотишдан тушган маблағлар махсус жамғармага жамланади ва бу фонд давлат ва жамият эҳтиёжлари учун ер майдонлари зарур бўлганда бузилишга тушган хонадонлар ёки бинолар эгаларига етказилган зарарни қоплаш учун, компенсацияси сифатида сарф қилинади. Яқин кунларда аукционга ерлар чиқарилиши бошланади. Фақат аукционда иштирок этиш истагнини билдирсангиз, ҳисоб рақамингизга кафолат суммаси қўйишингиз керак. Ғолиб бўлсангиз у сумма инобатга олинади, ғолиб бўлмасангиз қайтариб берилади.

Бўш бинолар бўлса, тадбиркорлик қилардик, деган мурожаатлар ҳам бўлади.

Тошкент шаҳрида бўш бинолар бўйича алоҳида ишчи гуруҳлар ишлади. Унинг фаолияти давомида пойтахтимизда 86 та бўш турган бинолар аниқланган. Бу давлат мулки бўлган бинолардир. Уларнинг 73 тасини ишлаб чиқариш ва тадбиркорликка жалб этиш масаласи ҳал қилинди. Ишчи гуруҳ август ойида яна хатлов ўтказди. Бунинг натижасида яна 35 та объектлар аниқланди. Ҳозир давлат мулки ҳисобланган 48 та объектлар бўш. Агар вазирлик ва бошқа идоралар улардан мақсадли фойдаланмаса ҳамда тегишли чораларни кўрмаса, улар ҳокимият балансига ўтказилади ва аукционга қўйилади, дейилади хабарда.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech