21 Ноябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +6,7 °C

Молия
30 Авг  2019 789

Фуқаролар давлат бюджетини назорат қилишда иштирок этади

Айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Қонун Президент томонидан имзоланди (ЎРҚ-559, 29.08.2019 й.).

Қонун билан қонун ҳужжатларига бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирок этишини таъминлашга қаратилган ўзгартиришлар киритилди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар қилади

Хусусан:

- давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари лойиҳаси, уларнинг ижроси тўғрисидаги ҳисоботларнинг аудити ва баҳолаш натижалари юзасидан Ҳисоб палатасининг хулосалари мажбурий равишда эълон қилинади;

- вазирлик ва идоралар бюджет маблағларидан фойдаланиш, ўтказилган танловлар ва сотиб олинган товарларни етказиб бериш тўғрисида ахборотларни ўз расмий веб-сайтларида жойлаштиради;

- маҳаллий бюджетларни ижроси бўйича ҳисоботнинг халқ депутатлари кенгашларида тасдиқланиш жараёни ОАВда ёритилади;

- давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари лойиҳалари, уларнинг ижроси бўйича ҳисоботларни ҳамда келгуси икки йилга оид бюджет мўлжали Олий Мажлисга тақдим этилишидан олдин жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилади.

Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech