24 Февраль 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +8,3 °C

Саломатлик
11 Фев  2020 675

Гематология ва трансфузиология хизматлари ривожлантирилади

2020 йил 10 февралда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-4592-сонли «Ўзбекистон Республикасида гематология ва трансфузиология хизматларини ривожлантириш ҳамда онкогематологик ва даволаш қийин бўлган касалликларга чалинган шахсларни янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги  қарори қабул қилинди.

Қарор билан Ўзбекистонда гематология ва трансфузиология хизматларини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

Дастурга мувофиқ, тиббиёт муассасаларининг лабораторияларини реагентлар билан таъминланганлик даражаси 7,5 баробарга оширилади.

Шунингдек, республика ва ҳудудий тиббиёт муассасаларининг гематологик касалликларини даволаш учун зарур бўлган дори воситалари билан таъминланганлик даражаси 2020 йилда 6 баробарга ва кейинги йилларда босқичма-босқич ошириб борилади.

Дастурга мувофиқ гематология хизматини ривожлантириш учун 546,5 миллиард сўм ва 70,7 миллион доллар ажратилади.

Қарор билан Гематология ва трансфузиология хизматларининг кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш бўйича «Йўл харитаси» тасдиқланди.

Унга кўра, 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб ва кейинги беш ўқув йили давомида «Гематология ва трансфузиология» мутахассислиги йўналиши бўйича магистратура ва клиник ординатурада кадрлар давлат грантлари асосида тайёрланади, дея хабар беради Адлия вазирлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech