29 Февраль 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +2,8 °C

Таълим
23 Янв  2020 496

Ҳар чоракда “Ўқувчи” рейди ўтказилмоқда

Вояга етмаганларнинг назоратсиз қолиши, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш, дарс жараёнида ўқишга бормасдан бемақсад юрган, тунги вақтларда интернет-кафе ва кўнгилочар масканларда вақт ўтказаётган вояга етмаганларни аниқлаш ва уларни ўқишга қайтариш мақсадида жойларда ҳар чоракда “Ўқувчи” профилактик рейдини ўтказиш белгиланган.

Айни пайтда вилоятнинг туман ва шаҳарларида халқ таълими бўлимлари, ҳуқуқ-тартибот органли, ёшлар иттифоқи ва бошқа жамоатчилик ташкилотлари билан ҳамкорликда ана шундай профилактик тадбирлар ўтказилмоқда.

Рейд Халқ таълими вазирлиги томонидан тавсия этилган йўриқнома асосида таълим муассасаларида, бозор, интернет-клубларда, жамоат транспортлари ва бошқа жойларда ташкил этилмоқда.

Шу ўринда болаларни тарбиялаш, уларнинг таълим-тарбия олишида педагог ходимлар билан биргаликда ота-оналарнинг мажбуриятларини эслатиб ўтиш жоиз. Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги қонунининг “Ота-оналар ёки қонуний вакилларнинг вазифалари”га оид 30-моддасида “Вояга етмаган болаларнинг ота-оналари ёки қонуний вакиллари боланинг қонуний ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилишлари шарт ҳамда уларнинг тарбияси, мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими олишлари учун жавобгардирлар”, деб белгилаб қўйилган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 47-моддасига мувофиқ, “Ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан вояга етмаган болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик, шу жумладан вояга етмаган болаларнинг маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этишига олиб келиши — базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир қисмидан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.” Бундан ташқари, ушбу моддада болаларнинг мажбурий умумий ўрта таълим, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими олишига ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан тўсқинлик қилиш — базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши белгилаб қўйилган.

“Ўқувчи” рейди давомида аниқланган ҳолатлар юзасидан батафсил маълумот берилади, дея хабар қилади Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech