22 Ноябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент 0 °C

Мамлакатимизда
7 Ноя  2019 484

Ҳисобчилар учун янги дастурни ўргатишга қаратилган семинар ташкил этилади

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзаро ҳисоб-китоблар тизимида электрон шаклдаги ҳисобварақ-фактуралардан фойдаланишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинган.

 

Қарорга мувофиқ, 2020 йил 1 январдан бошлаб барча хўжалик юритувчи субъектлар учун ҳисобварақ-фактураларни электрон шаклда расмийлаштириш, сақлаш ва ҳисобини юритиш тизими мажбурий тартибда жорий этилмоқда. Албатта бунда хўжалик юритувчи субъектлар ҳисобчиларида етарлича билим ва кўникмаларни ҳосил қилиш талаб этилади.

Шуни инобатга олган ҳолда Давлат солиқ қўмитаси билан ҳамкорликда юридик шахсларнинг ҳисобчиларини юртимиз дастурчилари томонидан ишлаб чиқилган Didox дастурида ишлашни ўргатиш мақсадида бепул семинарлар ташкил қилинмоқда.

Семинар 8 ноябрь куни соат 10:00да Hyatt Regency Tashkent меҳмонхонасининг мажлислар залида булиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech