15 Декабрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент -0,8 °C

Энергетика
21 Ноя  2019 545

“Ҳудудгазтаъминот” АЖнинг барча ҳудудлардаги ташкилотлари ўз фаолиятини бошлади

Эндиликда газ таъминоти тизимига ва аҳолига ихтисослаштирилган бошқа турдаги хизматлар кўрсатиш билан республиканинг ҳар бир туман, шаҳар ва вилоятидаги 206 та газ таъминоти ташкилотлари шуғулланади, деб хабар қилади жамият матбуот хизмати.

Уларнинг фаолияти тикланиши Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иқтисодиёт ва аҳолини энергия манбалари билан барқарор таъминлаш, молиявий соғломлаштириш ва нефт-газ саноатини бошқариш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" ги қарорида кўзда тутилган эди. Ушбу қарор табиий ва суюлтирилган газ истеъмолчиларининг барча тоифалари учун хизматлар сифатини яхшилаш мақсадида қабул қилинди.

Таъкидлаш жоизки, газ таъминоти ташкилотлари сонининг кўпайиши аҳолини “зангори ёқилғи” билан барқарор таъминлаш ва шу жараёнга замонавий технологияларни жорий этиш имконини беради.

Ҳозирги кунда “Ҳудудгазтаъминот” АЖ таркибий бўлинмалари зарур мутахассислар билан тўлиқ таъминланган. Аҳолининг ишончи ва хизмат кўрсатиш сифатини ошириш мақсадида, фуқароларнинг мурожаатлари ва ОАВ билан ишлаш бўлимлари очилган.

Ҳудудлардаги газ таъминоти ташкилотларининг манзили ва телефон рақамларини мана бу ҳавола орқали билиб олишингиз мумкин.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech