22 Ноябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент 0 °C

Транспорт
15 Окт  2019 572

Ички ва давлатлараро поездларга 60 фоизгача чегирмалар эълон қилинди

«O‘ztemiryo‘lyo‘lovchi» АЖ мамлакат ичида қатнайдиган баъзи поездларга (барча тоифадаги вагонлар учун)  20 дан 60 фоизгача (чипталарни сотиб олиш муддатига қараб) чегирмаларни эълон қилади. Бу ҳақда  “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ матбуот хизмати хабар қилади.

Хусусан, 060/059, 062/061-сонли поездларда «Тошкент – Андижон – Тошкент» йўналишига қуйидаги миқдорларда чегирмалар тақдим этилади:

- поезд кетишидан 2 дан 5 кунгача олдин чипта сотиб олиш шарти билан – 20 фоиз;

- поезд кетишидан 6 дан 45 кунгача олдин чипта сотиб олиш шарти билан – 60 фоизгача.

«Тошкент – Шаҳрисабз – Тошкент» йўналишида, 007/008-сонли ички поездга барча тоифадаги вагонлар учун қуйидаги миқдорда чегирмалар тақдим этилади:

- поезд кетишидан 2 дан 5 кунгача олдин бўлган чиптани сотиб олиш шарти билан – 50 фоиз;

- поезд кетишидан 6 дан 45 кунгача олдин чипта сотиб олиш шарти билан – 60 фоизгача.

Бундан ташқари, Россия Федерациясидан Ўзбекистон Республикасига давлатлараро поездлар учун плацкарта нархи тарифидан 50 фоизли чегирма киритилди. Ўзбекистон Республикасидан Россия Федерацияси ва Қозоғистон Республикаси йўналиши бўйича қатнайдиган давлатлараро йўловчи поездларига барча турдаги вагонлар учун чегирма плацкарта чипталари нархи тарифидан 30 фоизни ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, илгари давлатлараро поездларда чегирмалар фақат бир йўналишда – Ўзбекистондан Россияга тақдим этилган. Энди чегирмали чипталарни Россия Федерацияси ҳудудида ҳам сотиб олиш мумкин.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech