17 Ноябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +3,7 °C

Транспорт
19 Сен  2019 3934

Жамоат транспортидан фойдаланувчиларга яна бир қулайлик

«Тошшаҳартрансхизмат» АЖ ва Яндекс компанияси ўртасида ҳамкорликдаги автобус йўналишлари мобил иловаси синовлари муваффақиятли якунига етди, деб хабар беради жамият матбуот хизмати.

17 сентябрдан бошлаб, Yandex.Maps “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ автобусларининг ҳаракатини Яндекс Maps иловаси орқали кузатиш мумкин бўлади. Жамоат транспортидан фойдаланувчиларга сир эмаски, “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ автобусларида GPS мобил иловаси аввалдан ишлаб келмоқда, унга яна бир қўшимча сифатида энди яндекс иловаси ҳам қўшилди. Энди шаҳримиз аҳолиси керакли транспорт қаерда ва қанча вақтда етиб келишини бир эмас бир неча иловалар орқали кузатиб бориши мумкин бўлади.

Яндекс иловаси ишлаш давомида янада такомиллашитирилиб борилади. Шунингдек, унинг ўзбек тилида ҳам ишлаши ундан фойдаланиш қулайлигини яна бир карра оширади.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech