15 Декабрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент -0,8 °C

Мамлакатимизда
22 Ноя  2019 5188

Синоптиклар қишнинг қандай бошланишини прогноз қилди

Ҳарорат кўрсаткичлари бўйича бу йилги сентябрь, октябрь ойлари асосан илиқроқ, айрим жойларда меъёрдан илиқроқ, ноябрь ойида эса одатдагидан совуқ бўлди. Бу ҳақда Ўзгидромет матбуот хизмати маълум қилади.

Кечадан бошлаб ҳаво кескин ўзгарди. Республика ҳудудининг катта қисмида, шимолий туманлардан ташқари, ёғаётган ёмғир қорга айланди. Тоғли ҳудудларда бу йилги мавсумдаги биринчи қор қоплами ҳосил бўлди.

Ҳаво ҳарорати кечаси 0-3 даража совуқ, кундузи 0-3 даража илиққача пасайди.

Мамлакатимизнинг шимоли — Қорақалпоғистон, Хоразм вилояти ва Навоий вилоятининг шимолида тунги ҳарорат 12-15 даража совуққача, кундузи 2-7 даража совуққача тушиб кетди.

Дам олиш кунлари Ўзбекистон бўйлаб булутли об-ҳаво сақланиб туради. Шимолий ҳудудлардан ташқари бошқа жойларда ёғингарчилик, кўпроқ қор ёғиши кутилоқда. Ҳарорат сезиларли ўзгармайди.

Душанба кунидан бошлаб ёғингарчиликлар тўхтайди. Лекин ҳафтаннинг охиригача совуқ ҳаво сақланиб туради. Кечаси ва эрталабки соатларда 3-8 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ атрофида бўлади.

Ҳозирча фақат декабрь ойи тўғрисида гапириш мумкин. Ўзгидромет жаҳоннинг етакчи об-ҳаво марказлари маълумотларига таяниб бераётган баҳоларига кўра, декабрь ўртача нам ва ҳарорат бўйича меъёрларга яқин бўлади. Ой давомида ҳарорат кечаси 2-7 даража илиқдан 0-5 даража совуққача, кундузи 10-15 даража илиқдан 0-5 даража илиққача ўзгариб туради.

Январ ва феврал тўғрисида гапиришга ҳали эрта. Фақат Ўрта Осиё қишларининг иқлимий хусусиятлари тўғрисида гапириш мумкин.

Одатда Ўзбекистонда қишлар қисқа ва кам қорли бўлади. Бу ерда қиш фаслининг ўзига хос хусусияти — ҳароратининг кескин ўзгариб туришида. Бунда иссиқ ҳаво тўлқинлари совуқ ҳаво билан алмашиб туради. Ҳарорат совуқ бўлганда ёққан қор ҳаво илиши билан эриб кетгани сабабли, барқарор қор қоплами ҳосил бўлмайди. Деярли ҳар йили совуқ қишлардан ташқари ҳарорат тушиб кетадиган қисқа муддатлар кузатилади. Кечаси совуқ 10-13 даража, баъзан ундан ҳам паст бўлиши мумкин. Ҳарорат 15-18 даражага кўтариладиган даврлар ҳам бўлади. Охирги кузатувлар давомида энг совуқ даврли қиш 2007-2008 йилга тўғри келганини кўриш мумкин. Ўшанда совуқ декабрнинг охиридан февралнинг ўртасигача давом этган.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech