22 Ноябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент 0 °C

Транспорт
8 Окт  2019 1320

Энди метро жeтонлари ўрнига ҲУМО картасини ишлатиш мумкин

Тошкент метрополитенининг бир қатор бекатларида пластик карта орқали тўғридан тўғри йўл ҳақи тўловини амалга ошириб, метрога тушиш имконияти пайдо бўлди.

Қуйидаги бекатларда бугунданоқ ҲУМО картаси билан тўлашни  бошлаш мумкин:

- Буюк Ипак Ёъли ( кириш КФ тарафдаги автобус бекатидан )

- Амир Темур Ҳиёбони (барча кириш жойлари)

- Мустақиллик Майдони (барча кириш жойлари)

- Пахтакор (кириш Давлат консерваторияси тарафдан)

- Бунёдкор (кириш Халқлар дўстлиги саройи тарафдан)

- Мирзо Улуғбек (кириш Ғ. Ғулом боғи тарафдан )

- Чилонзор ( кириш 9 қаватли бинолар тарафдан)

- Беруний (кириш Тошкент Миллий Университети ва ЎзКўргазмаСавдо тарафдан)

- Минор (кириш Молия институти ёнидан)

- Абдулла Қодирий (кириш Олой бозори марказий павилёни ёнидан)

Тўловни амалга ошириш учун ҲУМО валидаторига карта билан тегиш кифоя.

Шунингдек, яқин кунларда ҲУМО валидаторини бошқа метро бекатларига улаш режалаштирилган.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech