21 Ноябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +5,4 °C

IT-хабарлар
8 Окт  2019 1208

«Ўзавтосаноат» АЖнинг стартап-лойиҳалар танлови

«Ўзавтосаноат» акциядорлик жамияти IT, E-Auto ва Smart City соҳаларида тақдим этадиган ишлари бўлганлар учун UzAuto Market инновацион платформасида стартап-лойиҳалар танловини эълон қилади.

Соврин жамғармаси 60 000 000 сўмни ташкил этади.

Энг яхши учта лойиҳа муаллифлари 30, 20 ва 10 миллион сўм оладилар.

Танловнинг талаблари:

- ишланмалар асосли, тижорий жиҳатдан ўзини оқлаши, шунингдек, амалиётга татбиқ этишга тайёр бўлиши лозим;

- лойиҳлар технологияси фойда келтириши ва иқтисодий самарадорликка эга бўлиши лозим - харажатларни камайтириш, жараёнларни оптималлаштириш ва сотишни ошириш;

 - бизнес маҳсулот сифатидаги ечим самарадорлиги прогноз кўрсаткичлар билан тақдим этилиши лозим.

Ариза бериш учун электрон анкетани тўлдириш ва ғояни махсус шакл ёрдамида юбориш керак. Комиссия томонидан ўз лойиҳасининг аллақачон тайёр тест намунасини тақдим этган танлов иштирокчиларга афзаллик қаратилади.

Тушган аризалардан 20 та энг яхши стартаплар танлаб олинади. Муаллифлар эса уларни жорий йилнинг 31 октябрь куни UzAuto Market инновацион стартап платформасида, қуйидаги манзилда тақдим этишлари мумкин: Тошкент, Бектемир тумани, Ҳусайн Бойқаро кўчаси, 28а-уй.

Аризалар 27 октябрь соат 24:00 гача қабул қилинади.

Маълумот:

UzAuto Market стартап майдони – бу Ўзбекистон автомобилсозлиги учун янги маҳсулотларни ишлаб чиқишда ўз ғояларини амалга ошириш имконини берувчи биринчи лойиҳадир. Майдон Ўзбекистон ва унинг ташқарисидаги одамларни бирлаштиришга ва ғоядан бизнесгача бўлган йўлни мустақил ҳамда хорижий инвестицияларсиз босиб ўтишга ёрдам беради. Стартап-платформа – ишлаб чиқувчилар, ишлаб чиқарувчилар ва харидорлар ўртасида бевосита ҳамкорлик асосида амалга ошириладиган биргаликдаги ҳаракатнинг янги шаклидир.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech