17 Ноябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +12,4 °C

Урбанизация
21 Июн  2019 1776

Самарқанддаги университет хиёбонига видеокамералар ўрнатилди

Энди бу ердаги ободонлаштириш ишларини реал вақт режимида samarkand.uz веб-сайти орқали кузатиб бориш мумкин.

Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимов шу йилнинг 18 июнь куни журналист ва блогерлар билан учрашув чоғида Самарқанд шаҳридаги Университет хиёбонида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишларини бевосита кузатиб бориш учун онлайн камералар ўрнатилиши ҳақида маълум қилган эди.

Уч кун ичида бу ғоя ҳам амалга ошди. Айни пайтда Университет хиёбонига ўрнатилган камера орқали бу ердаги жараёнлардан хабардор бўлиш мумкин, деб хабар бермоқда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech