15 Ноябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +14,6 °C

Олимлар дейдики...
16 Окт  2019 402

НАСАнинг собиқ олими: Марсда ҳаёт излари 43 йил олдин топилган

НАСА собиқ олими Гилберт Левин «Scientific American» илмий-оммабоп журналида Марсда ҳаёт излари 1976 йилдаёқ топилгани келтирилган мақоласини эълон қилди.

Унинг мақолада келтиришича, 1970 йилда Марсни ўрганиш учун НАСА «Викинг» дастурини ишга туширган. У орбитал ва туширилувчи станциядан иборат иккита бир хил космик кемани — «Викинг 1» ва «Викинг 2»ни ўз ичига олганди. Тўртта қурилма Марс юзасига бир-биридан 6,4 минг километр масофага қўнган ва тупроқ намуналарини олишга муваффақ бўлган. Уларда эса худди ердаги каби «микробли нафас олиш» аниқланган.

Кейин молекуляр таҳлил ўтказилди, аммо тупроқда органик моддалар топилмади. Шундан сўнг, НАСАда қурилмалар ҳаётни имитация қилувчи моддани топгани ҳақидаги хулосага келинган.

Левин НАСАнинг «Викинг»лар ёрдамида тупроқ намуналарини таҳлил қилиш бўйича етакчи олими эди. У баъзи ўзгаришлар билан тажрибани яна такрорлаш ва кейин мутахассислар гуруҳи билан олинажак натижаларни ўрганишни таклиф этган.

«Марсда ҳаёт мавжуд эмаслиги борасида қандай далиллар бор? Ажабланарли ҳақиқат, ҳеч қандай далиллар йўқ. Бундан ташқари, лаборатория тадқиқотлари шуни кўрсатдики, Ердаги баъзи микроорганизмлар Марсда омон қолиши ва ўсиши мумкин», дея келтиради у мақоласида.

Маълумотга қўшимча сифатида шуни келтириш мумкинки, 2019 йил ёзида, НАСАнинг  «Curiosity» миссияси олимлари марсдаюрар Қизил сайёра ҳавосида «ҳайратланарли даражада юқори» бўлган метан миқдорини аниқлаганини хабар қилишганди. Ерда бу газни одатда тирик мавжудотларни ишлаб чиқаради.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech