22 Ноябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент 0 °C

Мамлакатимизда
6 Ноя  2019 391

Нобель мукофоти совриндори ўзбекистонлик талабаларга тақдимот ўтказди

Жорий йилнинг 4 ноябрь куни Исроил технология институтининг Материалшунослик ва муҳандислик кафедраси профессори, кимё бўйича Нобель мукофоти лауреати Дан Шехтман Тошкент кимё технология институтига ташриф буюрди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати хабар қилади.

Дан Шехтман 2004 йилдан бери Айова университетининг Эймс лабораториясида фаолият юритмоқда. Исроиллик физик ва кимёгар «квазикристал»ларни кашф етгани боис 2011 йилда кимё бўйича Нобель мукофоти билан тақдирланган.

Таниқли олим Тошкент кимё технология институтнинг ёш мутахассислари, бакалавр, магистрант ва докторантлари учун «Демография, технологик тадбиркорлик ва Ўзбекистоннинг келажаги» мавзусида тақдимот ўтказди.

Тақдимот давомида Дан Шехтман олимлар мамлакат иқтисодиётига ўз ҳиссасини қўшиши учун «технологик тадбиркорлик» билан шуғулланишлари лозимлигини қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech