24 Февраль 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +8,3 °C

Спорт
13 Фев  2020 807

Ўзбекистон миллий терма жамоаси янгиликлари

Жаҳон чемпионати-2022 саралаши иккинчи босқичи “D” гуруҳида 5 та учрашувдан сўнг 9 очко жамғарган ҳолда мусобақа жадвалининг 1-поғонасини эгаллаб турган Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2020 йилда саралаш доирасида 3 та жуда муҳим ўйин ўтказишидан хабарингиз бор.

Навбатдаги учрашувда Вадим Абрамов шогирдлари 31 март куни Яман меҳмони бўлишади. Ушбу ўйинга жиддий ҳозирлик олиб бориш мақсадида терма жамоамиз 18-24 февраль кунлари БААда йиғин ўтказиши ҳақида олдинроқ маълумот берган эдик.
Бош жамоамиз 18 февраль куни Бирлашган Aраб Aмирликларига йўл олади.
Мазкур йиғин доирасида Беларусь терма жамоаси билан ўртоқлик учрашувида майдонга тушилади. Учрашув 23 февраль куни Шаржадаги “Aл Ҳамрия” стадионида бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech