18 Октябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +9,8 °C

Ҳарбий
11 Окт  2019 319

Ўзбекистон мудофаа вазирига матбуот котиб тайинланди

Подполковник Баҳром Зулфиқоров мудофаа вазирининг матбуот котиби – ахборот сиёсати бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланди, деб хабар беради вазирлик матбуот хизмати.

 

Баҳром Зулфиқоров 1980 йилда Андижон вилоятининг Бўз туманида туғилган. 2001 йилда Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юртини имтиёзли диплом билан, 2008 йилда эса Ўзбекистон Қуролли Кучлари академиясини тамомлаган.

Бунга қадар Мудофаа вазирлиги Тарбиявий ва мафкуравий ишлар бош бошқармасида бўлим бошлиғи лавозимида хизмат қилган.

Эслатиб ўтамиз, мудофаа вазирининг матбуот котиби бир вақтнинг ўзида Мудофаа вазирлига Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти бошлиғи саналади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech