22 Ноябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент 0 °C

Мамлакатимизда
6 Ноя  2019 333

Ўзбекистонда бўлиш қоидаларини бузганлик жиноий жавобгарликка олиб келмайди

“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги Қонун Президент томонидан имзоланди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар қилади.

Қонунга мувофиқ, чет эл фуқароларининг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистонда вақтинча бўлиш қоидаларини бузганлиги учун жавобгарлиги либераллаштирилиши муносабати билан Жиноят, Жиноят-процессуал ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларга тегишли ўзгартиришлар киритилди.

Хусусан, Жиноят кодексининг Ўзбекистонда бўлиш қоидаларини бузганлик учун жавобгарликни назарда тутувчи моддаси чиқариб ташланди.

Шунингдек, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга 18 ёшгача бўлган, Ўзбекистонда доимий яшаётган чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахс 16 ёшга тўлиши муносабати билан яшаш гувоҳномасини ўз вақтида олмаганлиги учун маъмурий жавобгарликка тортилмаслигини назарда тутувчи норма киритилди.

Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech