21 Ноябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +5,4 °C

Туризм
25 Окт  2019 787

Ўзбекистонда визасиз режим жорий қилинган мамлакатлар рўйхати тасдиқланди

Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, фуқаролари учун Ўзбекистонда визасиз режим жорий қилинган мамлакатлар рўйхати тасдиқланди. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси хабар қилади.

Ҳужжатга кўра, қуйидаги мамлакатлар билан икки томонлама халқаро шартномалар ва тенглик асосида икки томонлама визасиз режим ўрнатилган:

Чекланмаган муддат:

1.Озарбойжон Республикаси

2.Грузия

3.Арманистон Республикаси

4.Беларусь Республикаси

5.Қозоғистон Республикаси

6.Молдова Республикаси

7.Россия Федерацияси

8.Украина

60 кунгача:

9.Қирғизистон Республикаси

30 кунгача:

10. Австралия Иттифоқи
11. Австрия Республикаси
12. Аргентина Республикаси
13. Босния ва Герцеговина
14. Ватикан
15. Люксембург Буюк Герцоглиги
16. Венгрия
17. Бруней-Доруссалом давлати
18. Исроил давлати
19. Греция Республикаси
20. Ирландия 21. Исландия
22. Италия Республикаси
23. Канада
24. Андорра Князлиги
25. Лихтенштейн Князлиги
26. Монако Князлиги
27. Бельгия Қироллиги
28. Дания Қироллиги
29. Испания Қироллиги
30. Нидерландия Қироллиги
31. Норвегия Қироллиги
32. Швеция Қироллиги
33. Латвия Республикаси
34. Литва Республикаси
35. Малайзия
36. Мўғулистон
37. Янги Зеландия
38. Бирлашган Араб Амирликлари
39. Португалия Республикаси
40. Болгария Республикаси
41. Индонезия Республикаси
42. Кипр Республикаси
43. Корея Республикаси
44. Мальта Республикаси
45. Польша Республикаси
46. Сан-Марино Республикаси
47. Сербия Республикаси
48. Словения Республикаси
49. Тожикистон Республикаси
50. Хорватия Республикаси
51. Чили Республикаси
52. Руминия
53. Сингапур
54. Словакия Республикаси
55. Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги
56. Туркия Республикаси
57. Бразилия Федератив Республикаси
58. Германия Федератив Республикаси
59. Финляндия Республикаси
60. Франция Республикаси
61. Черногория
62. Чехия Республикаси
63. Швейцария Конфедерацияси
64. Эстония Республикаси
65. Япония
66. Антигуа ва Барбуда
67. Барбадос
68. Белиз
69. Гренада
70. Доминика Республикаси
71. Мексика Қўшма Штатлари
72. Гватемала Республикаси
73. Гондурас Республикаси
74. Коста-Рика Республикаси
75. Куба Республикаси
76. Никарагуа Республикаси
77. Панама Республикаси
78. Тринидад ва Тобаго Республикаси
79. Эль-Сальвадор Республикаси
80. Сент-Винсент ва Гренадин
81. Сент-Люсия
82. Багама Ороллари Ҳамдўстлиги
83. Доминикана Ҳамдўстлиги
84. Сент-Китс ва Невис Федерацияси
85. Ямайка

7 кундан кўп бўлмаган:

86.Хитой Халқ Республикаси, шу жумладан, Хитой Халқ Республикасининг Гонконг махсус маъмурий ҳудуди.

Изоҳ:

1.Икки томонлама халқаро шартномалар ва тенглик асосида Озарбайжон Республикаси, Грузия, Арманистон Республикаси, Беларусь Республикаси, Қозоғистон Республикаси, Молдова Республикаси, Россия Федерацияси, Украина, Қирғизистон Республикаси (60 кунгача) ва Тожикистон Республикаси (30 кунгача) билан икки томонлама визасиз режим ўрнатилган.

2.Ушбу Изоҳнинг 1-бандида кўрсатиб ўтилмаган қолган мамлакатларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси томонидан бир томонлама тарзда 30 кун муддатга визасиз режим жорий қилинган.

3.Визасиз режим юқорида санаб ўтилган мамлакатларнинг фуқароларига, уларнинг сафар мақсадларидан қатъи назар Ўзбекистон Республикасига ташриф буюришни режалаштираётган барча тоифадаги паспорт (дипломатик, хизмат ва умумфуқаролик) эгаларига нисбатан қўлланилади. Мамлакатга кириш учун шахс амалдаги миллий паспорт ёки хорижий мамлакатларга сафар вақтида қўлланиладиган, унинг ўрнига ўтадиган, амал қилиш муддати визани расмийлаштиришдан камида 6 ойни ташкил қилиши керак бўлган бошқа ҳужжатга эга бўлиши керак. Визасиз режим кўрсатиб ўтилган мамлакатлар ҳудудида доимий яшайдиган, фуқаролиги бўлмаган шахсларга нисбатан қўлланилмайди. 30 кунлик ва 60 кунлик визасиз режим Ўзбекистон Республикаси давлат чегарасини кесиб ўтган вақтдан бошлаб амалга киради ва унинг тугашига қадар хорижий фуқаро республикадан чиқиб кетиши керак. Ўзбекистон Республикасида 30 ёки 60 кундан кўп бўлиш зарурати ҳолатларида хорижий фуқаро ушбу қарорга 4-иловада баён этилган, Ўзбекистон Республикасига кириш визалари тоифаларининг бирини унга расмийлаштириш учун зарур ҳужжатларни топшириши керак.

4.Рўйхатда 66 дан 85 гача кўрсатиб ўтилган мамлакатлар фуқаролари учун 30 кун муддатга визасиз режим 2020 йил 1 январдан белгиланади.

5.Хитой Халқ Республикаси, шу жумладан, Хитой Халқ Республикасининг Гонконг махсус маъмурий ҳудуди фуқаролари учун мамлакатнинг халқаро аэропортлари орқали кўпи билан 7 кун муддатга Ўзбекистон Республикасига киришнинг визасиз режими Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинларининг бўлинмаларига йўловчилар тўғрисида дастлабки маълумотларни ўз вақтида тақдим қилувчи ташувчининг қайтувчи авиачиптаси мавжуд бўлганда 2020 йил 1 январдан белгиланади”. 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech