18 Ноябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +3,2 °C

Маданият
12 Сен  2019 1121

“Ўзбеккино” миллий агентлигига янги директор тайинланди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Фирдавс Абдухолиқов “Ўзбеккино” Миллий агентлиггининг директори этиб тайинланди, деб хабар беради агентлик матбуот хизмати.

Фирдавс Абдухолиқов айни пайтга қадар бир қатор ҳужжали фильмларга продюсерлик қилган. Унинг раҳбарлигида ЎзЭОАВМА томонидан Россия телеканаллари билан ҳамкорликда “Ўзбекистон – қумликлар жавоҳири”, “Қорақалпоғистон вақт қумликлари оралаб”, “Ўзбекистон. Қўлга киритилган кашфиётлар”,  “Нукус. Номаълум коллекция” сингари ҳужжатли фильмлар суратга олинган.

Фирдавс Абдухолиқов шунингдек, 2018 йилда Санкт-Петербургда “Ўзбекистон маданий мероси дунё тўпламларида” лойиҳаси  доирасида ўтказилган II Халқаро конгрессда 300 дан ортиқ жаҳон олимлари ташаббуси билан тузилган Ўзбекистон маданий меросини асраш, ўрганиш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамиятининг  раиси ҳисобланади.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech