18 Ноябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +3,2 °C

Маданият
14 Окт  2019 583

Озода Нурсаидова яна саҳнага қайтади

10 октябрь куни хонанда Озода Нурсаидова “Ўзбекконцерт” давлат муассасасига ўз ижодини кенг тарғиб қилиш ва фаолиятини қонуний тарзда юритиш мақсадида концерт-томоша фаолиятига рухсат берувчи лицензия сўраб мурожаат қилди, деб хабар қилади “Ўзбекконцерт” матбуот хизмати.

Шу муносабат билан 2019 йил 13 октябрь куни “Ўзбекконцерт” давлат муассасасида устоз санъаткорлар иштирокида очиқ мулоқот тарзидаги давра суҳбати ташкил этилиб, унда хонанда Озода Нурсаидованинг мурожаати муҳокама этилди. 

Давра суҳбатида хонанданинг бундан бир неча йиллар олдин сиёсий хатога йўл қўйгани, билиб-билмай, асосланмаган маълумотларга ишониб инсон шахсиятига тегувчи ноўрин фикрлар билдиргани, бундан ташқари мухлисларга нисбатан ҳурматсизлик қилгани, санъаткор одоби доирасидан четга чиқувчи ҳаракатлар содир этгани устозлар томонидан қаттиқ танқид қилинди.

Шундан кейин хонанда Озода Нурсаидованинг ўзи ҳам сўзга чиқиб, хатоларини тан олиб, бундан бир неча йиллар олдин билиб-билмай, асосланмаган маълумотларга ишониб, ҳиссиётларга берилиб, жамоатчилик орасида ўзининг ноўрин фикрларини оммавий ахборот воситалари орқали баён этганидан астойдил пушаймон эканлигини билдириб, шунча вақт ичида ўзига тўғри хулоса чиқаргани, имконият берилса, бундан кейинги фаолиятида миллий эстрадани ривожлантиришга, ўзининг қўшиқлари билан халққа хизмат қилишга ваъда берди. Сўнг, муҳтарам Президентимиз ва халқимиздан ҳамда барча санъаткорлардан узр сўраб, уни кечиришларини, яна бир бор унга имконият беришларини илтимос қилган. 

Давра суҳбати якунида барча устоз санъаткорларнинг фикрлари тингланганидан сўнг, “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси директори Одилжон Абдуқаҳоров томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг санъат аҳлига бўлган ғамхўрлиги ва меҳрибонлиги ҳамда кечиримлилиги боис гарчи хонанда Озода Нурсаидова томонидан ўз вақтида ноўрин фикрлар билдирилганига қарамасдан, Юртбошимиз томонидан бугун унинг кечирилгани ҳамда эркин ижод қилишига имконият яратилгани маълум қилинди.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech