13 Ноябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +15,2 °C

Энергетика
7 Ноя  2019 369

Пахта нефт базасида камомад аниқланди

“Ўзнефтгазинспекция акциядорлик жамият томонидан нефть маҳсулотларини қабул қилиш, сақлаш, тарқатиш, кирим-чиқиш ҳисобининг юритилиши юзасидан ўтказилган ўрганишда жами 2,7 млрд. сўмлик манбаалар аниқланди, деб хабар қилади Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.

 

Жумладан: Нефть маҳсулотлари сиғимларидаги маҳсулотнинг ҳақиқий қолдиғи билан ҳисобхона қолдиғи таққосланганда жами 300 млн. сўмлик 32 тонна камомад ҳамда 476 минг сўмлик 83 килограм тонна ортиқчалик мавжудлиги аниқланди.

Шунингдек, ўрганиш даврида 2019 йил 25 мартидан - 10 октябрга қадар истеъмолчиларга етказиб берилган нефть маҳсулотларини автотарози орқали харидор ҳақидан уриб қолиш ҳисобига 1 млрд 614 млн сўмлик 222,5 тонна нефть маҳсулотлари ўзлаштирилган. (Маҳсулот қиймати 2019 йил 10 октябрь ҳолатига бўлган ўртача биржа катировка нархида ҳисобланган). 

Бундан ташқари, жамиятдаги 26-сиғимда сақланаётган 111 468 кг миқдордаги мойининг сифати ГОСТ 8581-78 талабига мувофиқ эмаслиги яъни маҳсулот сифатсизлиги аниқланди. (Маҳсулот қиймати 2019 йил 7-11 октябрь ҳолатига бўлган ўртача биржа катировка нархи бўйича 828,8 млн сўмни ташкил қилади).  

Хозирги пайтда текширув давом этмоқда. Тергов тадбирлари натижасида ҳуқуқбузарлик содир этган шахсларга нисбатан қонунда белгиланган тартибда чоралар кўрилади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech