25 Февраль 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +19,1 °C

Рақамлаштириш
10 Фев  2020 488

Қурилиш соҳасида АКТни ривожлантириш маркази тузилмаси тасдиқланди

2020 йил 8 февралда Ҳукуматнинг 69-сонли «Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг Қурилиш соҳасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази фаолиятини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» қарори қабул қилинди.

Қарор билан Қурилиш соҳасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази тузилмаси тасдиқланди.
Қурилиш вазирига, зарурат бўлганда, марказ тузилмасига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилди.
Марказ директори ва ўринбосари қурилиш вазири томонидан лавозимга тайинланади ва озод этилади.
Маълумот учун, Қурилиш соҳасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази Президентнинг 2019 йил 20 сентябрдаги ПҚ-4464-сон қарорига асосан ташкил этилган, деб хабар беради Адлия вазирлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech