13 Декабрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +6,3 °C

Транспорт
21 Сен  2019 662

Ravon автомобилларининг Россиядаги сотуви бошланмоқда

Бугун Ravon автомобилларининг Россиядаги сотуви бошланишига бағишланган конференция, бўлиб ўтди. Ravon Россия бозорига ҳаммабоп, яхши танилган учта модель билан қайтмоқда – булар «RAVON R4», «RAVON R2» и «RAVON Nexia R3» автомобилларидир. Шунингдек, конференция иштирокчилари «Ravon Racing» пойга жамоаси вакиллари ва уларнинг автомобиллари билан шахсан танишиш имконига эга бўлдилар. Бу ҳақда “Ўзавтосаноат” АЖ матбуот хизмати хабар қилади.

 

Машиналар сотуви шу ойнинг ўзида расмий дилерлик марказларида қайта тикланади, дилерлик тармоғи эса, анча кенгайтирилади. RAVON GROUPнинг Россия бозоридаги вазифаси – кучли, барча сифат стандартларига мувофиқ келувчи дилерлик тармоғини тузишдир. Бундан ташқари, компаниянинг узоқ муддатли режаларида савдо маркасининг моделлар қаторини ҳам кенгайтириш кўзда тутилган.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech