13 Ноябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +15,2 °C

Россия Ўзбекистонда атом электр станциясига экспорт кредити ажратишни кўриб чиқади

РФ ҳукумати Ўзбекистонда Росатом томонидан атом электр станциясини қуриш учун экспорт кредитини ажратишни кўриб чиқишга тайёр. Бу ҳақда ҳукумат аппарати бошлиғининг биринчи ўринбосари Сергей Приходько журналистларга Россия Федерацияси бош вазири Дмитрий Медведев иштирокидаги ШҲТ давлатлари ҳукуматлари раҳбарлари Кенгашининг мажлисига бағишланган брифингда маълум қилди.

Приходько атом электр станциясини қуриш лойиҳаси Россия-Ўзбекистон муносабатлари учун стратегик аҳамиятга эгалиги ва контрактация ҳамда молиялаштириш масалаларини ҳам қўшган ҳолда Россия ҳукуматининг алоҳида назоратида эканини таъкидлади. АЭС қийматининг дастлабки нархи маълум ва ўзбекистонлик ҳамкасблар билан бу борада музокаралар олиб борилади. «Бундай лойиҳаларнинг нархи шартнома тузишдан олдин ҳам, кейин ҳам ошкор қилинмайди», деди РФ ҳукумати бошлиғининг биринчи ўринбосари.

2018 йил сентябрь ойида РФ ва Ўзбекистон ҳукуматлари раҳбарлари Дмитрий Медведев ва Абдулла Ариповлар республика ҳудудида атом электр станциясини қуришда ҳамкорлик тўғрисидаги битимни имзоладилар, унга мувофиқ Росатом ССЭР-1200 реактор қурилмалари билан «3+» авлодининг иккита энергия блокини қуришни режалаштирмоқда.

2019 йил 17 май куни Ўзатом ва Росатом Тошкентда атом электр станциясини қуриш майдончасида муҳандислик изланишларини ўтказиш бўйича шартномани имзоладилар. Станция қурилиши 2022 йилда Россия ҳукумати кредитини жалб қилиш билан бошланади.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech