26 Февраль 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +19,8 °C

Ижтимоий ҳаёт
29 Янв  2020 561

Россия норезидентлар учун даромад солиғини камайтиришни режалаштирмоқда

Россия Федерацияси норезидентларининг меҳнат фаолияти даромадидан олинадиган даромад солиғини 30 фоиздан 13 фоизгача камайтириш тўғрисидаги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди ва тегишли идораларга келишиш учун тақдим этилди.

Қонун лойиҳасига мувофиқ, Россия Федерацияси солиқ кодексининг 224-моддасига ўзгартириш киритиш ва меҳнат фаолиятини амалга оширётган норезидентлардан олинадиган даромад солиғи ставкасини 13 фоиз миқдорида белгилаш, яъни Россия фуқаролари учун ўрнатилган ставкага тенглаштириш кўзда тутилмоқда.

Ушбу қонун лойиҳаси тасдиқланса, норезидентларнинг меҳнат фаолиятидан олинадиган даромад солиғи тўловчилар тоифасидан қатъи назар, 13 фоиз ставкада белгиланади ва янги тартиб 2021 йилдан бошлаб жорий этилади, дея хабар беради Ташқи меҳнат миграцияси ахборот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech