07 Декабрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +6,1 °C

Хавфсизлик
19 Ноя  2019 2737

Ижтимоий тармоқлардаги мақола бўйича ИИВ Тергов департаменти маълумот берди

18 ноябрь куни интернет ижтимоий тармоқларида “ИИБда сўроқ қилинган шахс ўлди. Яқинлари унинг уриб ўлдирилганини иддао қилмоқда” сарлавҳаси остида тарқалган мақола Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти томонидан ўрганиб чиқилди, деб хабар қилади ИИВ ҳузуридаги тергов департаменти.

Аниқланишича, 2019 йил 16 ноябрь куни фуқаро Джаббаров Насриддин Кахорович туман ИИБ бошлиғи номига, “О” исмли шахс “марихуана” гиёҳвандлик воситасини қонунга хилоф равишда сотиш билан шуғулланаётганлигини, унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраб мурожаат қилган.
Уша куни соат 13:30 ларда Булунғур туман ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро О.Р. 150.000 сўм эвазига Н.Джаббаровга вазни 3,71 грамм “марихуана” гиёҳвандлик воситасини сотган вақтида ушланиб, ёнидан вазни 0,78 грамм “марихуана” гиёҳвандлик воситаси ва тадбирда ишлатилган 150.000 сўм пуллар ашёвий далил сифатида олинган.
Ҳолат юзасидан шу куннинг ўзида Булунғур тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан ЖКнинг 273-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, О.Р.га нисбатан айблов эълон қилинган ва “қамоққа олиш” эҳтиёт чораси қўлланилган.
Дастлабки тергов давомида Н.К.Джаббаров терговга олиб келинмаган ва жиноят иши юзасидан сўроқ қилинмаганлиги аниқланган.
2019 йил 16 ноябр куни соат 16:10 ларда Н.К.Джаббаров Булунғур тумани ИИБ ЖҚБ хизмат хонасида бирламчи ҳужжатларни расмийлаштириш жараёнида соғлиғи ёмонлашиб, қон босими кўтарилиши ва юрак хуружи билан Тез тиббий ёрдам машинасида Булунғур тумани тиббиёт бирлашмаси жонлантириш бўлимига олиб борилган ҳамда шу ерда вафот этганлиги маълум бўлган.
Суд тиббий экспертизасининг маълумотига кўра, Н.К.Джаббаровнинг танасида тан жароҳатлари аниқланмаганлиги, дастлабки суд тиббий ташхиси – ўткир юрак қон томир етишмовчилиги, коронарокардиосклероз, юракнинг ишимик касаллиги эканлиги аниқланган.
Ҳозирда Н.Джаббаровнинг вафот этганлиги ҳолати юзасидан Булунғур туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда ва тегишли экспертиза тайинланган.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech