25 Февраль 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +19,1 °C

Энергетика
10 Фев  2020 875

Саудия Арабистони инвестицияси Сирдарёда электр станцияси қурилишига йўналтирилади

2020 йил 7 февралда Энергетика вазири Алишер Султонов «ACWA POWER» компанияси Бошқаруви раиси Муҳаммад А. Абунаян бошчилигидаги Саудия Арабистони делегацияси билан музокаралар ўтказди.

Хорижий делегация таркибига шунингдек Миллий компанияларни ривожлантириш бўйича дастур раҳбари Бадр бин Иброҳим ал-Бадр, Саудия Арабистонининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Хишом Мишъал бин Сувайлим ал-Сувайлим ва ушбу компаниянинг масъул шахслари ҳам кирган.

Музокаралар давомида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш жараёни ва келгуси ҳамкорлик истиқболлар муҳокама қилинди.

Энергетика вазирлиги томонидан «ACWA POWER» компанияси билан биргаликда Сирдарё вилоятида умумий қуввати 1250 МВт га тенг ИККИта буғ-газ қурилмасини (БГҚ) барпо этиш бўйича лойиҳа амалга оширилмоқда. Томонлар ўртасида 2019 йил 20-21 сентябрда Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Энергетика инвестициявий форуми доирасида Лойиҳани амалга оширишнинг асосий шартлари тўғрисидаги битим имзоланган.

Мазкур лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 2 октябрдаги мавжуд Сирдарё ИЭС ёнида электр станциялари қуриш бўйича тегишли топшириғига мувофиқ амалга оширилмоқда.

Ушбу ҳужжатда ҳар бирининг иккита буғ-газ қурилмаси бўлган иккита электр станциясининг (жами 4 БГҲ, ҳар бирининг қуввати 650–700 МВт) қурилиши кўзда тутилган.

Лойиҳа доирасида «AСWA Power» компанияси қиймати 1 миллиард доллар тўғридан тўғри инвестициялар ҳисобига иккита БГҚ ни лойиҳалаштириш, етказиб бериш ва қурилишини таъминлашни ўз зимасига олган.

Бунда инвестор томонидан фойдали иш коэфиценти 60% дан юқори бўлган, ҳамда йилига 10 миллиард киловат/соатга яқин электр энергияси ишлаб чиқариш қувватига эга БГҚ нинг энг сўнгги моделларидан фойдаланилади.

Буғ-газ қурилмаларини жойлаштириш учун Энергетика вазирлиги Сирдарё вилояти ҳокимлиги ва Халқаро молия корпорацияси томонидан Боёвут туманида ва Сирдарё вилоятининг Ширин шаҳрида майдончалар аниқланган.

Музокаралар давомида томонлар ўртасидаги қўшма лойиҳалар босқичларини белгиланган ишлар жадвалига мувофиқ амалга ошириш тўғрисида келишувга эришилди.

Шу билан бирга, томонлар Республиканинг Сирдарё вилоятидаги техникум негизида биргаликда кадрлар тайёрлаш бўйича Ўзаро англашув тўғрисидаги меморандумни имзолаш ҳақида келишиб олди, деб хабар беради Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech