18 Ноябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +3,2 °C

Саноат
18 Окт  2019 598

“Sergeli Industrial Park” кичик саноат зонасида бошқарувнинг махсус тартиби жорий қилинди

“Sergeli Industrial Park” кичик саноат зонаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида Ҳукумат қарори (16.10.2019 й.) қабул қилинди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар қилади.

Қарорга мувофиқ, “Sergeli Industrial Park” кичик саноат зонаси http://lex.uz/docs/3866291 ҳудудида ДУК шаклида алоҳида Дирекция ташкил этиш орқали бошқарувнинг махсус тартиби жорий қилинди.

Дирекцияга бир қатор вазифалар юкланди. Хусусан, Дирекция буюртмачи функциясини бажаради, етакчи маҳаллий ва хорижий ташкилотларни жалб қилган ҳолда кичик саноат зонасининг бош режаси ишлаб чиқилишини ташкил этади.

Дирекция инвесторлар томонидан зиммасига олинган мажбуриятларни зарур тарзда бажарилишини назорат қилиш ҳуқуқига эга бўлади.

Қарорга кўра, кичик саноат зонаси ҳудудида жойлаштириш учун инвестиция лойиҳаларини танлаш Маъмурий кенгаш томонидан амалга оширилади.

Қарор билан Маъмурий кенгашга кичик саноат зонаси иштирокчиларига доимий фойдаланиш учун ер участкалари бериш тўғрисида қарор қабул қилиш ва ушбу ер участкасининг ҳар бир гектари учун тўлов миқдорини белгилаш ҳуқуқи берилди.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech