15 Декабрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +2,9 °C

Ижтимоий ҳаёт
21 Ноя  2019 612

Сергелида 4 та жуфтликни никоҳ тўйи ўтказилиб, уларнинг бандлиги таъминланди

Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси Кенгашларининг тўй-ҳашам ва бошқа маросимларни тартибга солиш бўйича қўшма қарори асосида  Сергели туман ҳокимлиги, хотин-қизлар қўмитаси ва қатор ташкилотлар ҳамкорлигида кам таъминланган оилалардан 4 жуфт ёшларнинг никоҳ тўйлари ўтказиб берилди, деб хабар қилади Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.

Никоҳ тўйида келин-куёвлар, ота-оналари, яқин қариндошлари, маҳалла фаоллари, фахрийлар, жамоатчилик вакиллари ва ёшлар иштирок этди. Маросимда туман маданият бўлими ходимлари ва  истеъдодли санъаткорлари томонидан куй-қўшиқлар янгради.

Тадбирнинг яна бир муҳим жиҳати шуки, янги оила қурган ёшларнинг турмуши фаровонлиги уларнинг бандлик даражасига боғлиқ эканлигидан келиб чиққан ҳолда никоҳ тўйлари арафасида келин-куёвларнинг иш билан таъминланганлик ҳолати атрофлича ўрганилиб, тегишли тартибда ёшларни ишга жойлаштириш тадбирлари кўрилди.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech