18 Ноябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +3,2 °C

Ташвишли хабар
8 Июл  2019 922

Шаҳар тозалиги ҳақида сўз: Наманганда нега чиқинди ташланадиган қутилар йўқ?

Пойтахтдан келган дўстларимиз билан истироҳат боғида айланиб юриб, кўл бўйидаги ўриндиқлардан бирига ўтирдик. Суҳбатлашиб ўтириб, музқаймоқ қадоғини ташлаш учун у ёқ-бу ёққа қараб чиқинди қути қидираётган икки қизга кўзимиз тушди. Топа олишмади ва қўлларидаги чиқиндини шундоқ дарахт тагига ташлашди. Бундай муаммо Наманганда деярли ҳамма жойда бор.

Тасдиқланган меъёрларга мувофиқ, аҳоли пунктларида ҳар бир 50 метрда чиқиндиларни йиғиш ва вақтинча сақлаш учун махсус мўлжалланган қутиларни ўрнатиш кўзда тутилган. Улар кўп қаватли уйларнинг кириш жойларида ҳам туриши керак, аммо афсуски, деярли ҳеч бир жойда улар йўқ. Шундай қилиб, Уйчи кўчасида кўп қаватли уйлар қурилди, аммо меъморлару қурувчилар чиқинди қутиларни аниқ унутишган. Чорсудаги етти қаватли уй яқинида фақат кичик чиқинди қутиси ўрнатилган бўлиб, уям тўлиб-тошиб кетган. Пашша, сичқон, сувараклар аллақачон ўша жойни макон қилишган. Лекин унинг яқингинасида бир нечта умумий овқатланиш нуқталари бор, нонлар сотилади.

- Кўп қаватли уйда яшайман ва кўп йиллардан бери бирорта ҳам чиқинди қутини кўрганим йўқ, - дейди Насиба Алимова. - Бу шунчаки, майда-чуйда гап эмас, агар биз катталар дуч келган жойга чиқинди ташлайверсак, болаларимизга қандай ўрнак кўрсатамиз? Кейин уларга жамоат гигиенасига риоя қилиш кераклигини қандай уқтирамиз?

Маълумот учун, ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар ҳар бир муассаса биноси, савдо объектининг кириш (чиқиш) жойига битта ёки иккита чиқинди қути қути қўйилиши лозим, шунча қути метрога кириш-чиқиш, ер ости ва ер усти ўтиш йўллариларининг кириш (чиқиш) жойига қўйилиши керак. Наманганда бу қоидаларга амал қилинмайди. Мен тез-тез «Исфахон» супермаркети ёнидан юраман ва ер ости йўлига тушганимда кўпинча чиқиндиларга кўзим тушади.

Алоҳида таъкидлаш жоизки, маданият ва истироҳат боғларида, ўрмон массивларида, боғларда, хиёбонларда, сквер ва аллеяларда ҳар бир 800 м2 майдонда, бир-биридан 40 метрдан кўп бўлмаган масофада (йўлак чизиғи бўйлаб ўрнатилганда) биттадан чиқинди қути қўйилиши лозим. Бозорлар, супермаркетлар ва гипермаркетларга келсак, ҳар бир 250 м2 майдонда, бир-биридан 10 метрдан кўп бўлмаган масофада чиқинди қути қўйилиши керак (савдо расталари чизиғи бўйлаб ўрнатилганда). Жамоат транспорти бекатлари бир ёки иккита қути билан жиҳозланиши лохим. Даволаш муассасалари ҳудудида ҳар 700 м2 майдон учун бир дона ўрнатиш кўзда тутилган.

Кўп қаватли уйлар, марказий майдонлар, пиёдалар йўлаги ва зоналарининг қуйи қисмида магистрал кўчалар бўйлаб, шунингдек, кўприкларда (ҳудуддан фойдаланиш интенсивлигига қараб) агар интенсив пиёдалар ҳаракати мавжуд бўлса, ҳар 50 метр жойга битта чиқинди ташланадиган қути ўрнатилиши кўзда тутилган. Гавжум жойлар учун бундай меъёр 100 метрдан ошмаслиги лозим.

- Дуч келган жойга чиқинди ташлаш - бу нафақат шаҳар қиёфаси ва экологиясига салбий таъсир кўрсатади, қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиш корхоналари ходимлари учун қўшимча қийинчиликлар туғдиради, балки инфекциялар тарқалиши хавфи юзага келади дегани ҳам, - дейди Давлат санитария-эпидемиология назорати вилоят маркази санитария бўлими бошлиғи Мадаминжон Тоҳиров. - Бу, айниқса, ёзда ғоят долзарб бўлади: кўплаб фуқароларимиз музқаймоқ истеъмол қилади ва салқин ичимликлар ичишгач, идишларини дуч келган жойга ташлаб кетишади. Шундай қилиб, гулхонага ташланган пластик шиша бир неча юз йил ичида парчаланиши мумкин. Бу ҳақда ўйлаш керак. Афсуски, шаҳарнинг дренаж тармоғи турли чиқиндилар билан тўлиб кетган, бу тошқин пайтида ҳаммаёқни сув босиб кетишига олиб келиши мумкин. Ҳақиқатан ҳам, бу шаҳар маъмурияти бош қотириши керак бўлган масаладир…

Феруза Отахонова.

«Правда Востока».

Наманган вилояти.

«Правда Востока» газетасининг 2019 йил 5 июлдаги 135-сонида «Замолвим слово о чистоте города: почему нет урн в Намангане?» сарлавҳаси билан чоп этилган.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech