22 Ноябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент 0 °C

Воқеа-ҳодисалар
21 Окт  2019 421

Камчаткадаги Шивелуч вулқони уч километрлик кул устунини юзага келтирди

Камчаткадаги Шивелуч вулқони денгиз сатҳидан уч минг метр баландликка кул устунини чиқарди, дея хабар беради олимларнинг маълумотига таянган фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ўлка раҳбари.

«Бугун Шивелуч вулқонидан кул отилиб чиқиши қайд этилди ва у денгиз сатҳидан уч минг метр баландликкача кўтарилди. Шамол эсиши ҳисобга олинса, кул устуни жануби-шарқий йўналишда тарқалади», дейилади хабарда.

Қутқарув идораси Камчатка ўлкасидаги аҳоли пунктларига кул тушиши ҳозирча қайд этилмагани айтмоқда.

Бундан ташқари, вулкан ҳудудидан ҳаво кемалари ҳаракатининг халқаро йўллари ўтмагани ҳақида хабар берилган. Ушбу минтақада сайёҳлик гуруҳлари рўйхатга олинмаган.

Шивелуч (денгиз сатҳидан 3283 метр баландликда) - Камчатканинг энг шимолий фаол вулқони ҳисобланади. У Камчатка ўлкасининг Уст-Камчатск районидаги Ключи қишлоғидан тахминан 45 километр масофада жойлашган. Ҳозирги вақтда вулқонда портлаш-экструзив отилиш давом этмоқда, бу эса кулнинг турли баландликларга мунтазам равишда чиқарилиб турганини билдиради.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech