21 Ноябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +5,4 °C

Воқеа-ҳодисалар
21 Окт  2019 428

ШҲТ БМТ ва АСЕАН билан ҳамкорликда антинаркотик тадбирларни режалаштирмоқда

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти АСЕАН ва БМТ махсус идораси билан ҳамкорликда қатор антинаркотик тадбирларни режалаштирмоқда, дея хабар беради ШҲТ бош котиби Владимир Норов.

«Биз БМТ гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича идораси билан фаол ҳамкорлик қилмоқдамиз, БМТ - ШҲТ - АСЕАН УНП форматида қўшма антинаркотик тадбирларни ўтказишни режалаштиряпмиз», деди у Сяншань хавфсизлик форумида.

Норов сўнгги беш йил ичида ташкилотга аъзо давлатларнинг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари натижасида Евроосиё ҳудудида топилган гиёҳванд моддаларнинг 40% дан ортиғи қўлга олинганини маълум қилди.

«Шу билан бирга ШҲТнинг гиёҳванд моддалар контрабандасига қарши курашиш борасидаги тажрибаси минтақавий ва халқаро миқёсда тобора оммалашиб бормоқда», дея қўшимча қилди у.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech