22 Ноябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент 0 °C

Мамлакатимизда
5 Ноя  2019 387

Тошкент телеминорасига паспорт билан кириш тартиби бекор қилиниши мумкин

Хабарингиз бор, Тошкент телеминораси стратегик аҳамиятга эга объект бўлганлиги боис бу ерга шахсни тасдиқловчи ҳужжат орқали киритилади. Бошқа ҳолларда эса телеминора гўзаллигини фақат ташқаридан кузатиш мумкин.

Тошкент телеминораси маъмуриятининг маълум қилишича, тез орада ушбу масканга шахсни тасдиқловчи ҳужжат билан кириш тартиби бекор қилиниши режалаштирилмоқда
Умид қиламизки, бунинг натижасида Тошкент телеминорасига келувчи маҳаллий ва хорижий туристлар янада ортади.

Маълумот учун: Тошкент телеминораси баландлиги бўйича жаҳоннинг 200 дан ортиқ миноралари орасида 11-ўринни эгаллайди. Телекўрсатувлар кўламининг кенгайиши муносабати билан кучли радио-телевизион узатиш станцияси қурилишига эҳтиёж пайдо бўлганлиги сабабли Бўзсув каналининг ўнг соҳилида 1978–85 йилларда мазкур иншоот бунёд этилган.

Тошкент телеминораси 3 та конуссимон тиргакка ўрнатилган. Ундан Бутунжаҳон буюк миноралар федерациясига бағишланган музей, «Коинот» ресторанининг «Алвон» ва «Мовий» заллари, кузатув майдончалари ўрин олган.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech