21 Февраль 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +17,5 °C

Туризм
22 Дек  2019 3747

Тошкент вилоятида “Амирсой” тоғ-чанғи курорти расман иш бошлади

Бўстонлиқ туманида мажмуанинг расмий очилиш маросими ўтказилди, деб хабар қилади вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.

Шу муносабат билан ҳудуд маҳаллий ва хорижий меҳмонлар билан гавжум бўлди.

Бугунги кунда лойиҳа қиймати 100 миллион АҚШ доллари бўлган ушбу мажмуанинг биринчи босқичи ишга туширилди.

Азим тоғлар бағрида жойлашган, замонавий туризм маданияти, сифати даражасида барпо этилган, бир сўз билан айтганда, миллий туризм соҳасининг энг ноёб объектларидан бири бўлган мазкур мажмуа дам олишга борадиган меҳмонларни қабул қилишга тайёр.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech