22 Ноябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент 0 °C

Мамлакатимизда
7 Ноя  2019 420

Тошкентда университет қошида Озарбайжон тил ва маданият маркази ташкил этилди

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон маданият маркази билан ҳамкорликда Фузулий номидаги Озарбайжон тил ва маданият маркази ташкил этилди, деб хабар  қилади Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги.

 

Марказнинг тантанали очилиш маросимида Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон маданият маркази раҳбари Самир Аббасов, ТошДЎТАУ ректори Шуҳрат Сирожиддинов ва озарбайжонлик кўплаб адабиётшунос олимлар, ижодкорлар ва ўзбек олимлари, матбуот вакиллари иштирок этишди.

Марказда илк мушоира кечаси меҳмони озарбайжонлик шоира, давлат арбоби Сўна Валиева бўлди. Шоира озар тилида ажойиб шеърлар ўқир экан уни бемалол ўзбек ўқувчиси ҳам тушуна олади, негаки, бу икки қардош тил вакиллари учун тилмоч ҳам шарт эмас.

Эслатиб ўтамиз, шу кунга қадар Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида А.С.Пушкин номидаги рус тили ва адабиёти ҳамда турк тили ва адабиёти марказлари фаолият кўрсатиб келган.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech