19 Февраль 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент -2,3 °C

Туризм
14 Фев  2020 402

Туризмда янги йўналиш

Хива шаҳрида Ўзбекистон Гастрономик туризм асоциациясининг Хоразм вилояти филиали ҳамда гастрономик кўча ташкил этилади.

Жорий йил 13 февралда Хоразм вилоятида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Гастрономик туризм ассоцияцияси томонидан вилоятда фаолият кўрсатувчи меҳмонхоналар, ресторанлар ва умумий овқатланиш шохобчалари раҳбарлари иштирокида бўлиб ўтган тадбирда шунга оид келишувга эришилди.

Мазкур тадбир Хоразм вилоятининг гастрономик туризм салоҳиятини ривожлантириш, гастрономик туризм объектларида хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш, янги туризм маҳсулотлари яратиш ҳамда гастрономик туризм имкониятларидан самарали фойдаланишга йўналтирилди. 

Гастрономик кўча ташкил этишда шунингдек, вилоятдаги меҳмонхоналарга ўзбек нонуштасини жорий этиш ҳамда миллий ошхоналардаги сервис сифатини яхшилаш орқали сайёҳларда ижобий таассурот қолдириш ҳам кўзда тутилган.

Бу каби учрашувларни Республикамизнинг барча ҳудудларида ўтказиш режалаштирилган, деб хабар беради Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech